Слуцкий бошқарувидаги «Шанхай Шэньхуа» «Бурирам»га ютқазди
Осиё Чемпионлар лигасида «Шанхай Шэньхуа» етти турдан сўнг плей-оффга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлди. 8-турда «Бурирам Юнайтед»га қарши ўйин Леонид Слуцкий жамоаси учун турнирдаги сўнгги имконият — ҳеч бўлмаса муносиб хайрлашиш эди, бироқ буни уддалай олмади. Бу ҳақда euro-football.ru хабар беради.
Учрашув 0:2 ҳисобида тайландликлар фойдасига якунланди. «Бурирам» биринчи тайм бошидаёқ икки бор рақиб дарвозасини ишғол қилди — 11-дақиқада Гуд Кўртис, 22-дақиқада эса Супханат Муанта гол урди. Кўп ўтмай «Шанхай Шэньхуа» бир футболчига кам бўлиб қолгач, ўйиндаги интрига деярли сўнди.
Маълумот учун, Леонид Слуцкийнинг «Шанхай Шэньхуа» билан амалдаги шартномаси 2027 йил охиригача мўлжалланган.
