Добавить новость
smi24.net
Sport 24/7
Декабрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30
31

Реал Мадрид Милитаонинг жароҳати ҳақида маълум қилди

0
Реал Мадрид ҳимоячиси Эдер Милитао Ла Лига доирасида Сельта жамоасига қарши ўтган якшанба кунги уй учрашувида жароҳат олди. Эртаси куни мадридликлар бразилиялик футболчининг аҳволи ҳақида расмий баёнот берди.

Клубнинг маълум қилишича, Милитаонинг чап оёғидаги соннинг икки бошли мушак пайларида йиртилиш аниқланган. Ушбу жароҳат унинг проксимал (сонга яқин) мушак пайларини ҳам қамраб олган.

27 ёшли футболчининг тикланиш муддати ҳозирча очиқланмаган. Мазкур учрашувда "Реал" Сельта жамоасига 0:2 ҳисобида ютқазди.

Бу мағлубият натижасида мадридликлар Ла Лигадаги етакчи "Барселона"дан 4 очкога орқада қолмоқда. Реал Мадрид навбатдаги учрашувини 10-декабр куни Чемпионлар Лигаси доирасида Манчестер Ситига қарши ўтказади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *