Ўсмирлар терма жамоамиз Боливияга қарши майдонга чиқади тунги синовда
Ўзбекистон 17 ёшгача бўлган футболчилар терма жамоаси Жанубий Америкадаги йиғинини қизғин тарзда давом эттирмоқда. Навбатдаги ўртоқлик учрашувида ўсмирларимиз Боливия терма жамоасига қарши баҳс олиб боради.
Беллашув жорий йилнинг 18 июнь куни Тошкент вақти билан соат 00:00 да старт олади. Учрашув Боливиянинг «Gilberto Parada» стадионида бўлиб ўтади.
Ушбу баҳс юртдошларимизнинг халқаро майдондаги тажрибасини ошириш, жисмоний ва тактик тайёргарлигини синаб кўришда муҳим аҳамият касб этади. Читать дальше...
