"Ал-Ҳилол" биринчи таймда "Пахтакор"га қарши устунликни қўлга киритди!
Учрашувнинг 31-дақиқасида Ҳамад Ал-Ями ҳисобни очди. Ордан 11 дақиқа ўтиб, 42-дақиқада Малком жамоасининг иккинчи голини киритди. "Ал-Ҳилол" статистика бўйича ҳам устунлик қилмоқда: 67% тўпга эгалик, 10 та зарба ва 86% аниқ паслар. "Пахтакор" эса биринчи таймда фақат битта зарба йўллай олди ва бирор марта ҳам дарвоза тўрига аниқ зарба бера олмади.
Иккинчи таймда "Пахтакор" ҳисобни қисқартиришга ҳаракат қиладими ёки "Ал-Ҳилол" ўз устунлигини мустаҳкамлайдими – бу тез орада маълум бўлади.
