“Боруссия” ғалаба қозонди, аммо ярим финалга “Барселона” чиқди
0
Учрашувнинг қаҳрамони Серу Гирасси бўлди — у 11-дақиқада пенальтидан, кейин 49 ва 76-дақиқаларда яна икки бор дарвозани ишғол қилди. “Барселона”нинг ягона голи Рами Бенсебаинининг автоголи орқали 54-дақиқада киритилди.
“Боруссия” ўйинда фаоллик кўрсатди — 18 та зарба, 11 та аниқ зарба, 8 та бурчак зарбалар ва 83% пас аниқлиги қайд этилди. Аммо тўп назоратида “Барселона” устунлик қилди (54%).
