Барселона ва Интер ўртасида голли дуранг (видео)
Ўйин статистикасига кўра, “Барселона” рақибга нисбатан кўпроқ устунлик қилди: тўпга эгалик қилиш 72%, 683 пас ва 90% аниқлик. Жамоа 19 марта зарба бериб, 9 тасини дарвоза томон йўллади. “Интер” 7 та зарба билан жавоб қайтарди, шундан 3 таси аниқ бўлди. Бу натижа кейинги ўйин арафасида ҳар икки жамоа учун имкониятни очиқ қолдирди.
