Ўзбекистон ўсмир боксида ёнади: 7 нафар чемпион, 7 та олтин!
0
Бахтиёржон Тўрабоев бошчилигидаги жамоа тўлиқ таркибда олтин медалларга эга чиқди ва Ўзбекистон бокс мактаби яна бир бор Марказий Осиё саҳнасида ўз сўзини айта оладиган салоҳиятга эга эканини намоён этди.
Ғолибларимиз шулардан иборат:
-42 кг: Абдуворис Раҳимжонов
-44 кг: Камронбек Баҳодиров
-46 кг: Жавлонбек Маҳамадисақов
-54 кг: Асадбек Эсонбоев
-60 кг: Иброҳим Шокиржонов
-80 кг: Жаҳонгир Тўйчибоев
+80 кг: Асадбек Султонбоев
Бу ютуқ фақатгина якка муваффақият эмас, балки ўрта ёшдаги спортчиларимизга берилаётган эътибор, тизимли тайёргарлик ва юксак руҳий ҳолатнинг натижаси сифатида баҳоланмоқда. Мураббий Бахтиёржон Тўрабоевнинг шогирдлари нафақат жисмоний тайёргарлик, балки техника ва тактика борасида ҳам юқори даражада эканини намоён этишди.
Янги авлод — янги умидлар
Халқаро турнирда бундай юқори кўрсаткич қайд этилиши, аввало, ёшлар спортига қаратилаётган устувор эътибор ва инвеститсияларнинг самараси. Бугунги чемпионлар — эртанги куннинг профессионал бокс юлдузлари сифатида кўрилмоқда.
Zamin.uz таҳририяти ўсмирларимизга келгусида ҳам фақат ғалабалар, янги ютуқлар ва ёрқин спорт йўли тилаб қолади.
