"Реал"нинг янги меҳмон формаси: Бернабеу кечалари услубида!
Клуб расмий баёнотида таъкидланишича, ушбу либос мухлислар хотирасида қолган афсонавий кечки ўйинлар муҳитини ўзида акс эттирган. Замонавий технологиялар билан яратилган мато нафақат жамоанинг имиджини, балки ўйинчиларнинг майдонда ўзини эркин ҳис қилишига ҳам хизмат қилади.
Янги меҳмон формаси жамоа томонидан илк марта Клублар ўртасидаги Жаҳон чемпионати гуруҳ босқичида "Ред Булл Зальцбург"га қарши учрашувда кийилади. "Реал" янги мавсумда ҳам барча мусобақаларда чемпионликка даъвогар бўлиб, мухлисларни ҳаяжонли лаҳзалар билан хурсанд этишни мақсад қилган.
