Pixel 9 Pro рекламасида Apple'ни яна масхара қилди (видео)
0
Хусусан, iPhone'да илк бор пайдо бўлган iOS 26'нинг қуйидаги функциялари танқид нишонида турди:
- Live Translate — матн ва суҳбатларни реал вақтда таржима қилиш;
- Hold Assist — автоматика ёрдамида қўнғироқларни ушлаб туриш;
- Call Screening — спам қўнғироқларга қарши АИ орқали ҳимоя.
Google томонидан таъкидланишича, ушбу имкониятлар Pixel сериясида бир неча йилдан бери мавжуд ва амалиётда ўзини оқлаган.
Бу реклама нафақат рақобат руҳини, балки технологиялар борасидаги фарқни кўрсатиш мақсадида тайёрланган. Google, ҳар доимгидек, ўзини инновациялар етакчиси сифатида намоён этади ва бу видеода ҳам iPhone’ни “эргашувчи” қилиб тасвирлайди.
Технология ишқибозлари ва икки компания ишқибозлари ўртасида муҳокамалар яна авж олади, чунки Google бу каби юмористик, аммо аниқ таъна билан тўлдирилган контент орқали ўз маҳсулотини кенг оммага яна бир бор тақдим этмоқда. Pixel 9 Pro нафақат функционал, балки рақобатбардош имиж билан ҳам бозорда ўз ўрнини мустаҳкамлашни мақсад қилган.
