Ўзбекистонда мажбуриятлар реестри жорий этилади
0
Янги тартибга кўра, ижро ишлари доирасида қабул қилинган қарорлар ва бошқа ҳужжатлар жисмоний шахсларга ЯИДХП орқали, юридик шахсларга эса солиқ тўловчиларнинг шахсий кабинети орқали юборилади. Шунингдек, қарзни ундириш мумкин бўлмаган кафолатланган даромад миқдори энди БММнинг ярмини ташкил этади.
Мажбурий ижро бюроси мажбуриятлар реестрини юритади. Реестрда ижро ҳужжатлари ҳақидаги маълумотлар бўлади ва давлат органлари, банклар ва бошқа ташкилотлар БПИ билан тезкор маълумот алмашиши мумкин бўлади. Бу маълумотлар автоматлаштирилган тизим орқали киритилиб, 10 йил сақланади.
