Узбекистонда 2 800+ автобус бетон бекатида камчиликлар топилди
0
Жумладан:
• 286 тўхташда иссиқ ва совуқ ҳаводан ҳимоя қилувчи тўсиқлар йўқ;
• 210 тўхташ жойида савдо нуқталари жойлашган;
• 387 тўхташда ногиронлар учун шароит мавжуд эмас;
• 412 тўхташда ёритиш тизими йўқ;
• 57 тўхташда ёмғир ва қордан ҳимоя воситалари йўқ;
• 156 тўхташда номини кўрсатувчи белгилар ўрнатилмаган;
• 255 тўхташда автобус маршрутлари ҳақида маълумот берилмаган.
Белгиланган стандартларга кўра, тўхташ пунктлари 3 томондан ёпиқ бўлиши, ҳар 4 йўловчига 1 кв.м. майдон ажратилиши, ногиронлар учун рампа, ҳар 10 кв.м.га битта ўриндиқ, ташқарисида ва ичида ахлат қутиси, ёритиш тизими ва реклама тақиқлари бўлиши лозим. Аниқланган камчиликлар бўйича Транспорт вазирлиги ва ҳудудий ҳокимиятларга кўрсатмалар берилди.
