Автобуслар ногиронларга мослаштирилиб, харажатлар қоплаб берилади
0
2024 йил 1 октябргача: шаҳар, шаҳар атрофи ва шаҳарлараро йўналишлар бўйича тендерда ғолиб бўлган тадбиркорлар ҳар бир автобусга мослаштириш учун сарфланган харажатларини давлатга тақдим этса, улар тўлиқ қоплами олади.
2024 йил 1 ноябрдан бошлаб: I гуруҳ ногиронлиги бор шахслар ўз номига расмийлаштирган шахсий автомашинаси учун битта воситани мослаштиртирса, ҳам ушбу имтиёздан фойдаланиши мумкин.
Автобуслар учун:
Йиғма пандус (бир дона);
Аудио–визуал ахборот монитор (бир дона);
Ахборот колонкалар (кўпи билан 3 дона);
Маълумот микрофони (бир дона);
Қўнғироқ тугмаси;
Бекатлар ҳақида ахборот тактаси (бир дона).
Шахсий автотранспорт учун:
Газ ва тормоз педалларини қўл бошқарувига ўтказиш;
Механик узатиш қутисини автоматлаштириш учун қайта жиҳозлаш.
