Добавить новость
smi24.net
World News
Июнь
2025

Ўнлаб ўқитувчилар аттестациядан четлатилди

0
2025 йил бошидан буён Ўзбекистонда ўнлаб ўқитувчилар аттестация жараёнидан четлатилди, деб nova24.uz хабар берди. Бу ҳақда Мактабгача ва умумий таълим вазирлиги маълум қилди.

2024 йил январидан буён вазирлик томонидан мактабгача, умумий ўрта ва мактабдан ташқари таълим муассасалари педагог кадрлари аттестацияси онлайн шаклда ўтказиб келинмоқда. Синовнинг икки босқичи ҳам FaceID орқали реал вақтда назорат қилинади.

Жорий йил бошидан 79 нафар номзод синовлардан четлатилган. Улардан 68 нафари техник воситалардан фойдалангани аниқланган. Шунингдек, баъзи шахслар ўқитувчиларга пул эвазига тестдан ўтишни ваъда қилган ҳолатлар ҳам қайд этилган.

Вазирлик ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар, жумладан Бош прокуратура билан ҳамкорликда ушбу ҳолатларга қарши курашмоқда. Ўқитувчиларга ўз билимларига таяниш ва ҳар қандай фирибгарлик ҳолатларини вазирликнинг ишонч телефони: +998-71-202-09-09 рақами орқали хабар бериш тавсия этилди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *