Нукусда қидирувда бўлган шахс қурилиш объектида эканлиги аниқланди
0
Қарздор П.Қ. алимент тўловларини тўлашдан бўйин товлаб келганлиги оқибатида унинг қарздорлиги 19 млн. сўмдан ошиб кетган.
Ижро ҳужжати ижросини таъминлаш мақсадида қарздорнинг яшаш манзилига бир неча маротаба борилганида, қарздор ушбу манзилда йўқлиги аниқланганлиги сабабли унга нисбатан бўлим давлат ижрочиси томонидан қидирув эълон қилинган.
Жорий йилнинг 17 июнь куни Бюронинг Қорақалпоғистон Республикаси қидирув шуъбаси ходимлари ва Ички ишлар ходимлари билан ҳамкорликда олиб борилган тезкор-қидирув тадбирларида қарздор П.Қ. Нукус шаҳридаги қурилиш объектларнинг биридан топилган.
