Microsoft: Сўзлашувлар иш унумини пасайтирмоқда
0
Microsoft Work Trend Index’нинг 2025 йил июн ойи учун махсус ҳисоботига кўра, иш кунлари давомида одамларда икки марта табиий иш фаоллиги кўтарилади — куннинг ўрталари ва кечки пайтлар. Аммо 9:00–11:00 ва 13:00–15:00 оралиғидаги мажлислар айнан ушбу пик фаолликка тўғри келади.
Натижада, ходимлар энг самарали вақтини мажлисларга сарфлайди ва асосий ишларга эътибор камаяди.
Шу сабаб, таҳлилчилар фокус талаб этувчи вазифаларни пик соатлардан ташқарига кўчиришни ёки мажлислар сонини қисқартиришни таклиф қилмоқда.
