Добавить новость
smi24.net
World News
Июль
2025

Британияда уч нафар ота-онанинг ДНКсига эга бўлган болалар туғилди

0
Британияда митохондриал донорлик терапияси доирасида уч нафар инсоннинг ДНКсига эга саккиз нафар бола туғилди. Гап тўртта қиз ва тўртта ўғил бола, шу жумладан бир жуфт якка тухумли эгизаклар ҳақида кетмоқда.

Ушбу муолажа митохондриядаги мутациялар туфайли юзага келадиган оғир ирсий касалликларнинг олдини олишга қаратилган эди. Ушбу усул бундай касалликларни боласига ўтказиш хавфи юқори бўлган аёлларга соғлом аёл-донорнинг митохондрияларидан фойдаланган ҳолда фарзанд кўриш имконини беради. Бу ҳолатда боланинг ДНКсининг 99,98 фоизи ота-онаники бўлиб қолади, қолган 0,02 фоизи эса донорга тегишли бўлади.

Муттахассисларнинг айтишича, бундай ҳолатлар она томонидан ўтадиган касалликларнинг олдини олишда катта ютуқ ҳисобланади. Митохондриал касалликлар Британияда туғиладиган ҳар 5000 боладан бирида учрайди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *