Добавить новость
smi24.net
World News
Июль
2025

Slack СИ ёрдамида қидирув ва хулосаларни яхшилади

0
TechCrunch маълумотига кўра, Salesforce’га қарашли машҳур иш мессенжери — Slack платформаси фойдаланувчилар учун сунъий интеллект асосида янгиланган бир қатор функцияларни жорий қилди.

Энг асосий янгиликлардан бири — ақлли ва яхшилланган қидирув, автоматик транскрипция қилиш ва “Huddle” деб номланган тезкор учрашувлар учун АИ орқали қисқача хулосалар тайёрлашдир.

Эндиликда фойдаланувчилар катта суҳбат архивлари ичида ҳам керакли маълумотларни осон топишлари мумкин. Қидирув функцияси контекстни тушунади ва долзарб маълумотларни ажратиб беради.

Бундан ташқари, “Huddle” учрашувларидаги аудио ёки видео суҳбатлар автоматик равишда матн кўринишига келтирилади ва АИ ёрдамида қисқача муҳокама хулосаси тақдим этилади.

Slack вакиллари бу янгиликлар айниқса масофадан ишловчи жамоалар учун жуда фойдали бўлишини таъкидлашди. Улар доимий равишда барча учрашувларда иштирок этмасалар ҳам, муҳокамаларнинг асосий нуқталари билан таниш бўлишлари мумкин.

Янги функциялар ҳозирча АҚШ ва Канададаги фойдаланувчиларда синовдан ўтказилмоқда, кейинроқ дунё бўйлаб жорий этилади.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *