Қирғизистон Евроосий иқтисодий иттифоқининг (ЕОИИ) тўлақонли аъзоси сифатида Мўғулистонга иттифоқ билан интеграцияда ёрдам беришга тайёр. Бу ҳақда Қирғизистон президенти Садир Жапаров Бишкекда мўғулистонлик ҳамкасби Ухнаагийн Хурэлсух билан музокаралар чоғида маълум қилди.