Ғазоликларнинг уқубати чидаб бўлмас даражада, Исроил ёрдамни "томчилатиб етказмоқда" - Ғарб
25 та Ғарб давлати ташқи ишлар вазирлари Исроилни Ғазо секторига ёрдамни «томчилатиб» етказаётгани учун қаттиқ танқид қилди. CNN телеканалининг Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигига иқтибосан хабар беришича, май ойи охиридан бери ёрдам излаётган 1000 нафардан зиёд инсон ҳалок бўлган.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги қурбонлар аниқ қаерда ҳалок бўлганини билдирмаган, аммо БМТ маълумотларига кўра, кўпгина қурбонлар Исроил ва АҚШ томонидан қўллаб-қувватланадиган “Ғазо Гуманитар Фонди (GHF)” ёрдам тарқатиш...
