«Қизлар дипломатияси». Отасига ҳамроҳлик қилаётган Ўғулжаҳон ва минтақанинг биринчи оилалари
Яқинда Туркманистоннинг собиқ президенти Гурбангули Бердимуҳамедовнинг қизи Ўғулжаҳон Атабаева отаси билан бирга Озарбайжонга ташриф буюрди. Боку шаҳрида уларни президент Илҳом Алиев ва унинг қизи Лейла Алиева кутиб олди. Атабаева — амалдаги президент Сердар Бердимуҳамедовнинг синглиси ва собиқ президентнинг қизи — сўнгги пайтларда Туркманистон сиёсий ҳаётида тобора кўпроқ эътиборни жалб қилмоқда.
Туркманистонда “Арқадағ” (яъни «ҳомий») унвонига эга бўлган Халқ Маслаҳати раиси Гурбангули...
