“Манчестер Юнайтед”да йирик ўзгариш: Аморим тўрт футболчини четлатди
Таҳлилчиларнинг айтишича, икки ҳафта аввал Аморим айнан шу футболчиларга янги клуб топишни тавсия қилган, улар эса бу таклифни рад этгани учун клуб базасига киришлари тақиқланган эди. “Манчестер Юнайтед” раҳбарияти ҳам мураббий қарорини тўлиқ қўллаб-қувватлади ва бу футболчилар мураббийлар штаби талабларига жавоб бермаганини эълон қилди.
Рубен Аморимнинг қатъий ва талабчан сиёсати натижасида асосий таркибда катта ўзгаришлар юз берди. Жамоадан четлатилганлар орасида Маркус Решфорд ҳам бор эди — 27 ёшли ҳужумчи “Барселона”га ўтиб, айни пайтда Испанияда фаолият юритмоқда. Ушбу воқеалар ортидан “Манчестер Юнайтед”нинг янги мавсумида янги юзлар ва ёш истеъдодлар пайдо бўлиши кутилмоқда.
