Экология вазири: Sea Breeze Uzbekistan лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилади
Ўзбекистон Экология вазирлиги ҳозирча Чорвоқ сув омборидаги баҳсли Sea Breeze Uzbekistan курорти лойиҳаси бўйича расмий ҳужжатларни қабул қилиб олмаган.
Бу ҳақда вазир Азиз Абдуҳакимов 23 июль куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот анжуманида маълум қилди. У жамоатчиликни танқид қилишдан аввал лойиҳа билан тўлиқ танишишга чақирди ва уни жамоатчилик муҳокамасига қўйишга ваъда берди.
«Ҳозир бизга бу ҳақда фақат норасмий, оғзаки маълумотлар келаётгани айтиляпти. Шунинг учун биз сўрадик:...
