Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Алимент билан боғлиқ учта оила яраштирилди

0

Мажбурий ижро бюроси Ғаллаорол туман бўлими томонидан аҳоли манфаатларини ҳимоя қилиш ва ижтимоий барқарорликни таъминлаш мақсадида алимент билан боғлиқ бир қатор ижро ишлари амалга оширилди.

Фуқаролик ишлари бўйича судлар чиқарган ижро ҳужжатларига асосан қарздорлардан ундирувчилар фойдасига вояга етмаган фарзандларини таъминлаш учун алимент маблағларини ундируви белгиланган.

Ижро жараёнида бюро ходимлари қарздорлар ва ундирувчилар билан суҳбатлар ўтказиб, уларга ҳуқуқий тушунтиришлар, кўрсатмалар ва тавсиялар берди. Олиб борилган тарғибот ишлари натижасида учта оила ўзаро ярашиб, алимент билан боғлиқ ижро ишлари якунланди ва иш юритувдан чиқарилди.

Мажбурий ижро бюроси аҳолининг ҳуқуқ ва манфаатларини ҳимоя қилишда ўз фаолиятини изчил давом эттиради.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *