Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Ўзбекистонда ҳаво қачон салқинлашиши маълум бўлди

0

Ўзбекистонда кутиладиган ўн кунлик об-ҳаво маълумоти эълон қилинди. Унга кўра, жорий ҳафтанинг иккинчи ярмида республикада ҳарорат пасая бошлайди.

Республика шимолида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 13 августда Қорақалпоғистон Республикасида баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13 августда 18-23°, 14-20 августда 15-20°, кундузи 30-35° бўлади.

Бухоро ва Навоийда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат кечаси 13-15 августда 19-24°, 16-20 августда 17-22°, кундузи 13-14 августда 34-39°, 15-20 августда 32-37° бўлади.

Тошкент, Самарқанд, Сирдарё, Жиззахда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13-15 августда кечаси 19-24°, кундузи 33-38°, 16-20 августда кечаси 17-22°, кундузи 31-36° бўлади.

Жанубий вилоятларда ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди. Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 13-16 августда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Ҳарорат 13-15 августда кечаси 21-26°, кундузи 36-41°, 16-20 августда кечаси 19-24°, кундузи 34-39° бўлади.

Водий вилоятларида ҳаво бироз булутли бўлади, ёғингарчилик кутилмайди, фақат 16-17 августда баъзи жойларда қисқа муддатли ёмғир ёғиши, момақалдироқ бўлиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсади. Ҳарорат 13 августда кечаси 19-24°, кундузи 34-39°, 14-15 августда кечаси 19-24°, кундузи 33-38°, 16-20 августда кечаси 17-22°, кундузи 30-35° бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *