Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Илон Маск Самарқандга келиши мумкин

0

“Ўзбеккосмос” агентлиги 2028 йилда Халқаро астронавтика конгрессини Самарқанд шаҳрида ўтказиш ташаббусини илгари сурди. Бу нуфузли форум ҳар йили дунёнинг турли давлатларидан 10 мингга яқин космик соҳа мутахассислари ва йирик компанияларни бир жойга тўплайди.

Ташкилотчиларнинг айтишича, режалаштирилаётган халқаро анжуманда машҳур тадбиркор ва SpaceX асосчиси Илон Маскнинг ташрифи ҳам кутилмоқда. Бунинг сабаби, у бундан олдинги астронавтика конгрессларида махсус вакил сифатида иштирок этгани билан боғлиқ.

Агар конгресс Самарқандда ўтказилса, у нафақат Ўзбекистон, балки бутун Марказий Осиё учун космик технологиялар ва ҳамкорлик соҳасида муҳим воқеага айланиши кутилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *