Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Ўзбекистонликлар қайси ёшда кўпроқ оила қурмоқда?

0

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025 йилнинг январь-июн ойларида ФҲДЁ органларида мамлакат бўйича 95 275 та никоҳ қайд этилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу давридаги рақамлар билан таққослаганда барқарор динамикани кўрсатмоқда.

Эркаклар ёш тоифаси бўйича қуйидагича тақсимланган: 20 ёшгача — 1,4 %, 20-30 ёш — 79,3 %, 31-40 ёш — 13,2 %, 41 ёш ва ундан катталар — 6,1 %. Демак, эркакларнинг асосий қисми 20-30 ёш оралиғида оила қурмоқда.

Аёлларда эса манзара бироз фарқ қилади: 20 ёшгача — 34,0 %, 20-30 ёш — 54,2 %, 31-40 ёш — 9,1 %, 41 ёш ва ундан катталар — 2,7 %. Кўриниб турибдики, аёллар эркакларга нисбатан анча ёшроқда турмушга чиқишмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *