Тошкентда ҳайдовчи йўловчи аёлга тегажоғлик қилгани учун жазоланди
0
Тошкентда йўловчи аёлга нисбатан одобсиз ҳаракат қилган ҳайдовчи қўлга олинди. Маълумотларга кўра, у йўл давомида аёлнинг юзи ва кўкрак қисмига қўллари билан тегиниб, шаҳвоний шилқимлик қилган.
Ҳолат ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга дарҳол етказилган. Суд жараёнида Ж.И. деб топилган шахснинг қилмиши МЖтКнинг 41-1-моддаси, 1-қисми бўйича баҳоланди. Бу модда тегажоғлик учун жавобгарликни назарда тутади.
Суд қарорига кўра, унга 5 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди. Мутахассислар таъкидлашича, бундай чоралар жамиятда аёллар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш ва одобсизликка қарши курашда муҳим аҳамият касб этади.
