Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Starlink 2026 йилда Ўзбекистонда ишга тушиши мумкин

0

SpaceX компаниясининг Starlink интернет хизмати яқин йилларда Ўзбекистонда ҳам йўлга қўйилиши кутилмоқда. Дастлаб 2023 йилга режалаштирилган лойиҳа муддати кейин 2025 йилга сурилган, энди эса расмий сайтда хизмат 2026 йилда ишга тушиши мумкинлиги қайд этилган.

Starlink тизими Ердан 550 км баландликдаги паст орбита йўлдошлари орқали ишлайди. У юқори тезлик ва паст кечикиш билан интернет етказиш имконини яратади. Бу чекка ҳудудларда яшовчи аҳоли учун видеоқўнғироқлар, онлайн дарслар ва рақамли хизматлардан узлуксиз фойдаланиш имконини беради.

13 августдан қўшни Қозоғистонда хизмат расман ишга туширилди. Residential Lite ойига 23 минг тенге (43 доллар) бўлиб, Residential Standart эса 31 минг тенге (57,5 доллар) ва юқори устуворликни таъминлайди.

Мутахассислар фикрича, Starlink’нинг Ўзбекистонга кириши рақамли инфратузилмани ривожлантиришда янги босқич бўлади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *