Добавить новость
smi24.net
World News
Август
2025

Ислом цивилизацияси марказида артефактлар зарар кўрмагани маълум қилинди

0

Ислом цивилизацияси марказида юз берган ёнғин натижасида ҳеч қандай қимматли артефакт зарар кўрмагани маълум қилинди, деб Kursiv.uz хабар берди.

Расмий баёнотга кўра, марказ учун мўлжалланган музей экспонатлари алоҳида бинода, янги комплексдан ташқарида сақланмоқда. Улар доимий назоратда ва тўлиқ хавфсизликка эга.

Ҳодиса содир бўлган пайтда бинода Қааба қоплами ҳамда бошқа экспонатлар мавжуд бўлмагани алоҳида таъкидланди.

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда 19 августдаги ёнғин пайтида бинода одамлар бўлгани ва артефактларга зарар етгани ҳақида асоссиз хабарлар тарқалганди. Марказ бу даъволарни рад этди.

Маълумот учун, лойиҳа қурилиш ишлари ҳали тўлиқ якунланмаган. Бош пудратчи сифатида “Трест-12” компанияси иш олиб бормоқда. Марказ қурилиши учун маблағ ҳукумат ҳузуридаги махсус дирекция томонидан ажратилмоқда.

Шунингдек, лойиҳага чет эл компаниялари ва дизайнерлари ҳам жалб қилинган.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *