Яшнобод туманида автомобил ёниб кетди
6 сентябр куни соат 18:44 да Тошкент шаҳар Яшнобод тумани, Фарғона йўли кўчаси 5-б уй олдида автомобил ёнаётгани тўғрисида Тошкент шаҳар ФВБга хабар тушган. Маълумот қабул қилинган заҳоти навбатдаги смена таркиби ва ёнғин-қутқарув техникаси йўлга чиқди.
Шунга кўра, ёнғин-қутқарув техникалари айтилган манзилга соат 18:50 да етиб бориб, ҳолатни баҳолади ва ёнғин ўчоқларини локаллаштиришга киришди. Қутқарувчилар ҳаракатлари натижасида ёнғин соат 18:54 да ўчирилди.
Ёнғин оқибатида жабрланганлар йўқ. Ҳозирда ёнғин сабаби ва келтирилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда. Шунингдек, профилактика мақсадида айрим техник талабларга риоя этиш бўйича тушунтириш ишлари ҳам олиб борилаётгани қайд этилди.
