Добавить новость
smi24.net
World News
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8
9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Россияда ноёб "қонли ой" тутилиши кузатилади

0

Россия осмонида ноёб астрономик ҳодиса – "қонли ой" тутилиши кузатилади. Унинг энг юқори нуқтаси Москва вақти билан 21:12 да содир бўлади ва айнан шу пайтда Ой бутунлай қоронғуликка бурканади. Мутахассисларнинг айтишича, кейинги шундай тўлиқ тутилишни яна этти йилдан кейин кўриш мумкин бўлади.

Москва Планетарийси маълумотига кўра, ушбу ҳодиса "қонли ой" деб аталишининг сабаби шундаки, Ой Ер соясидан ўтиб, аста-секин ёрқинлигини йўқотади ва қизғиш тус олади.

Бу манзарани нафақат Россия аҳолиси, балки Австралия, Ҳиндистон ва Марказий Осиё мамлакатларида ҳам кузатиш мумкин бўлади. Умумий босқичнинг айрим қисми эса Европа, Шарқий Осиё, Африка ва Янги Зеландияда кўринади. Шу билан бирга, Жанубий ва Шимолий Америка аҳолиси бу тутилишни томоша қила олмайди.

Астрономларнинг тушунтиришича, Ой тўлиқ тутилган пайтда Ер Қуёш билан Ой ўртасида жойлашади. Шу жараёнда Ер атмосфераси худди улкан линза вазифасини бажаради: у орқали ўтган ёруғлик қисқа тўлқинларни – кўк ва яшил рангларни ютиб юборади, асосан қизил нурлар эса Ойни ўзига хос қонга ўхшаш ранг билан ёритади.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *