Добавить новость
smi24.net
World News
Сентябрь
2025

Кредит тўланмагани учун уй аукционга чиқарилди

0

Қарздор шахсга кредит бўйича қарз мажбуриятларини ўз вақтида тўлаш зарурлиги ҳақида Бюронинг Андижон вилояти бошқармаси ходимлари томонидан бир неча бор расмий огоҳлантириш берилган эди. Бироқ, мазкур шахс ўз зиммасига олинган молиявий мажбуриятларни бажармади ва белгиланган муддатларда тўловларни амалга оширмади, деб хабар берилди.

Фуқаролик ишлари бўйича Избоскан туманлараро судининг 21.01.2025 йилда чиқарилган ижро ҳужжатига мувофиқ, ЯТТ М.А.дан ундирувчи “Ўзсаноатқурилишбанк” АТБ фойдасига жами 148,4 миллион сўм кредит қарздорлиги ундирилиши белгиланди. Шунингдек, қарздор мажбуриятларини бажармаган тақдирда, ундирувнинг шахснинг турар-жойига қаратилиши ҳам қайд этилди.

Ижро ҳужжати талабларини бажаришни таъминлаш мақсадида бошқарма ходимлари қарздорга яна бир бор расмий огоҳлантириш берди. Аммо у барибир молиявий мажбуриятларини ўз вақтида бажармади ва тўловдан бўйин товлади.

Шу сабабли, қонунчиликда белгиланган тартибларга мувофиқ, жавобгарга тегишли Балиқчи тумани Кўл маҳалласидаги турар-жой биноси хатланди ва ушбу мулк аукцион савдосига қўйилди. Ҳозирда мазкур хонадон 175 миллион сўм бошланғич қийматда электрон онлайн-аукционда иштирок этиш учун очиқ. Савдоларда ҳар бир қонуний фуқаро белгиланган тартибда қатнашиши мумкин.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *