Добавить новость
smi24.net
World News
Сентябрь
2025
1 2 3 4 5 6 7 8 9
10
11
12
13
14
15
16
17
18
19
20
21
22
23
24
25
26
27
28
29
30

Германияда 300 минг йил аввалги инсон излари топилди

0

Германия ҳудудида тарихий аҳамиятга эга, инсон эволюцияси ҳақида янги маълумот берувчи улкан кашфиёт амалга оширилди. Тюбинген университети бошчилигидаги халқаро олимлар гуруҳи Қуйи Саксония ерида 300 минг йил олдин яшаган қадимги инсонларга тегишли тошга айланган оёқ изларини топишди. Бу ҳақида Popular Mechanics журнали маълум қилди.

Таҳлиллар шуни кўрсатдики, топилган излар инсон эволюциясининг муҳим босқичларидан бири саналган Homo heidelbergensis турига тегишли. Бу тур, олимлар таъкидлашича, тахминан 700 минг йилдан 200 минг йил олдин Европада ва Африкада яшаган ҳамда неандерталлар авлодининг аждоди ҳисобланган.

Излар қадимги кўл ёнида, қайин ва қарағай ўрмонлари орасида аниқланган. Олимлар катталар билан бир қаторда болалар ҳам бу ҳудудда яшаган, деган хулосага келишган. Чунки кичик ўлчамдаги излар ҳам топилган.

Мутахассислар фикрича, излар бутун оила таркибидаги инсонлар биргаликда сув манбаи атрофида ҳаёт кечирганини англатади. Бу эса йўқолиб кетган инсон турининг ижтимоий тузилиши ва кундалик турмуш тарзини чуқурроқ англашга ёрдам бериши мумкин.

Қизиғи шундаки, инсон излари билан бир қаторда улкан ҳайвонларнинг излари ҳам сақланиб қолган. Улар орасида оғирлиги 13 тоннага етган қадимий филлар – Palaeoloxodon antiquus, шунингдек, плейстоцен даврига хос каркидонлар ҳам бор.

Олимлар таъкидлашича, бу топилма инсонлар ва ҳайвонлар ўша даврда табиат бойликларини баҳам кўриб, бир ҳудудда яшаганини кўрсатиши мумкин. Бундай кашфиётлар инсоният тарихи ва унинг эволюцияси ҳақидаги билимларимизни янада тўлдириб, янги саволлар қўйиши билан аҳамиятлидир.


















Музыкальные новости





























СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *