Добавить новость
smi24.net
World News
Сентябрь
2025

Қашқадарёда қалбаки алкоголь маҳсулоти сотмоқчи бўлганлар тўхтатилди

0

Қашқадарё вилоятида қалбаки спиртли ичимликларнинг ноқонуний айланишига қарши йўналтирилган тадбир амалга оширилди. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Гузор туман бўлими ва туман Ички ишлар бўлими ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор чора-тадбир давомида йирик миқдорда қалбаки алкоголь маҳсулотлари мусодара қилинди.

Маълумотларга кўра, фуқаро А.Х. ўзининг “Дамас” русумли автомашинасида 3 хил турдаги, жами 750 дона қалбаки аксиз маркалари билан таъминланган спиртли ичимликларни Деҳқонобод тумани ҳудудига олиб киришга уринган. Унинг режаси – ушбу маҳсулотларни ноқонуний равишда савдога чиқариш бўлган.

Ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан ўз вақтида амалга оширилган чоралар натижасида барча маҳсулотлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштирилиб, давлат фойдасига олиб қўйилди.

Маълум қилинишича, ушбу ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 176-моддаси – “Қалбаки пул, аксиз маркаси ёки қимматли қоғозлар ясаш ва уларни муомалага чиқариш” моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилди. Айни пайтда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда ва барча тафсилотлар ўрганилмоқда.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *