Добавить новость
smi24.net
World News
Сентябрь
2025

Фарғонада ота алимент ўрнига фарзандига уй олиб берди

0

Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида бир ота фарзандининг 18 ёшгача бўлган 65 миллион сўмлик алимент мажбуриятини олдиндан тўлиқ бажариш мақсадида уни уй-жой сотиб олишга сарфлади. Бу ҳақда МИБ ахборот хизмати маълум қилди.

“Бу эзгу ва намунавий ишда МИБнинг Ўзбекистон туман бўлими ходимлари фаол иштирок этди. Улар ота ва она ўртасида самарали муросага эришиб, фарзанднинг манфаатини биринчи ўринга қўйдилар. Отанинг бу қарорини оддий алимент тўлови эмас, балки фарзандининг келажакда ўз мустақил бошпанасига эга бўлишини таъминлайди, деб баҳолаш мумкин.

Мазкур маблағ онанинг асосий эҳтиёжларини қоплайди, шу билан бирга фарзанднинг таълим олиши, соғлом ўсиши ва келажакда мустақил ҳаёт кечириши учун муҳим таянч бўлиб хизмат қилади. Ота, фарзандини ёлғиз қолдирмаслигини ва ҳар доим ёнида туришини ҳам таъкидлади. Бу эса ҳақиқий оталик меҳри ва оилавий масъулиятнинг ёрқин намунасидир”, дейа фикр билдирилди МИБ хабарида.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *