Карина Капур — гўзаллик ва истеъдод тимсоли
Карина Капур бугун Ҳиндистон кинолари ҳақида гап кетганда энг биринчи тилга олинадиган актрисалар қаторида. 1980 йил 21 сентябрда Мумбай шаҳрида актёрлар оиласида туғилган. У “Капурлар сулоласи” вакили сифатида санъатга болаликдан ошно бўлган.
Унинг катта экранлардаги илк чиқиши 2000 йилда “Refugee” фильми билан бўлди. Шундан бери Карина юздан ортиқ фильмда суратга тушиб, Болливуднинг энг ёрқин юлдузига айланди. “Kabhi Khushi Kabhie Gham”, “Jab We Met”, “3 Idiots” каби фильмлар томошабинлар қалбида из қолдирган.
Карина нафақат гўзаллиги, балки характерли ролларни чин дилдан ижро этиши билан ҳам миллионлаб мухлислар қалбидан жой олган. Айниқса, “Jab We Met” фильмидаги шаддод ва эркин қаҳрамон образи актрисага катта шон-шуҳрат олиб келган.
Шахсий ҳаётида у актёр Саиф Али Хон билан 2012 йилда турмуш қурди. Жуфтлик бугун икки ўғил — Таймур Али Хон, Жаҳонгир Али Хоннинг меҳрибон ота-онаси сифатида машҳур. Уларнинг оилавий ҳаёти ҳам мухлислар учун қизиқ мавзу бўлиб қолмоқда.
Бугун Карина Капур фақатгина фильмларда эмас, балки мода ва соғлом турмуш тарзи бўйича ҳам кўпларга илҳом манбаи бўлиб келмоқда.