Добавить новость
smi24.net
World News
Октябрь
2025

Ўзбекистондаги АЭС қурилишида харажатлар оптималлаштирилади

0

Ўзбекистонда қуриладиган атом электр станциясининг умумий нархи ҳали аниқланмаган. “Ўзатом” директори Азим Ахмедхаджаевнинг таъкидлашича, Жиззахда АЭС қурилиши харажатлари маҳаллийлаштиришнинг юқори даражаси орқали камайтирилади. Бу ҳақда у Москвада Жаҳон атом ҳафталиги давомида Спот нашрига маълум қилди.

“Қурилишнинг маълум параметрлари бор, аммо нарх ҳали аниқланмаган. Лойиҳа умумий инфратузилма билан амалга оширилади, шунинг учун харажатларни оптималлаштиришга эришиш мумкин. Бунинг натижасида қурилиш харажатлари сезиларли даражада камайтирилади. Аммо, бунинг аниқ натижалари маҳаллий ва халқаро мутахассислар билан бирга ҳар томонлама ҳисоб-китоблардан сўнг маълум бўлади”, — деди Ахмедхаджаев.

Шунингдек, Россия томони Ўзбекистоннинг АЭС лойиҳаси нархини оптималлаштириш борасидаги саъй-ҳаракатларини тўлиқ тушуниб, буюртмачи талабларига мувофиқ ҳаракат қилмоқда.

Ахмедхаджаевнинг сўзларига кўра, агар маҳаллийлаштиришнинг юқори даражасига эришилса, “Ўзатом” лойиҳанинг якуний нархи билан мақтана олади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *