Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

Малдини Милан дербиси ҳақида фикр билдирди

0
Милан клубининг афсоналий собиқ ҳимоячиси Паоло Малдини яқинлашиб келаётган "Милан" ва "Интер" ўртасидаги дерби ҳақида ўз фикрларини билдирди. "Россонерилар" ва "Интер" жамоалари ўртасидаги баҳс якшанба куни А Сериянинг 12-тур доирасида бўлиб ўтади.

"Менимча, ўйин тенг даражада ўтади. Сўнгги йилларда дербилар ғалати кечмоқда: биз "Интер"га қатороасига олтита ёки еттита ўйинда ютқазганмиз, аммо ўша даврда чемпион бўлдик.

Кейинчалик ишларимиз ёмонлашганда, уларни доимий равишда мағлуб эта бошладик. Дерби бутун мавсум тақдирини ҳал қилмайди", – деди Малдини Италия ОАВга берган интервьюсида.

Ҳозирда "Интер" 24 очко билан турнир жадвалида биринчи ўринда бормоқда, "Милан" эса 22 очко билан учинчи ўринда жойлашган.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *