Салах АПЛда энг кўп тўп йўқотганлардан бири
0
WhoScored маълумотларига кўра, Салах жорий мавсумда тўп йўқотишлар бўйича иккинчи ўринда (25 марта). Ундан олдинда фақат “Тоттенҳем” вакили Муҳаммад Кудус (30 марта).
Ундан кейинги ўринларда эса “Астон Вилла”дан Морган Роджерс (23 марта), “Челси”дан Жоао Педро, “Эвертон”дан Илиман Ндиайе ва “Брайтон”дан Жоржиньо Рюттер (22 марта) жойлашган. Муҳаммад Салахнинг жорий мавсумда 11 ўйинда 4 та голи ва 2 та голли узатмаси бор.
Ўтган мавсумда 33 ёшли футболчи 29 та гол ва 18 та голли узатма билан АПЛнинг энг яхши тўпурари ва ассистенти бўлган эди.
