Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

Интер юлдузи Милан ва Атлетико ўйинларини ўтказиб юбориши мумкин

0
Миланнинг "Интер" клуби ҳимоячиси Дензел Дюмфрис халқаро танаффус олдидан олган жароҳатини даволашни давом эттирмоқда. 29 ёшли футболчи Нидерландия миллий жамоасининг ноябрь ойи ўйинларини ўтказиб юборди.

Журналист Даниеле Мари хабарига кўра, Дюмфрис 23-ноябрда А Серия доирасида "Милан"га қарши ва 26-ноябрда Чемпионлар лигаси доирасида "Атлетико"га қарши ўйинларда ҳам майдонга туша олмаслиги мумкин. Жорий мавсумда Дензел Дюмфрис "Интер" сафида 15 та ўйинда майдонга тушиб, 3 та гол урди.

"Интер" ҳозирги кунда Италия А Сериясининг турнир жадвалида 11 та турдан кейин 24 очко тўплаган ҳолда пешқадамлик қилмоқда.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *