Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

Терри: Эстевaо янги Неймар бўлиши мумкин

0
“Челси”нинг афсонавий собиқ сардори Жон Терри 18 ёшли Эстевaо Вильяннинг ўйинидан ҳайратда эканлигини билдирди. Бразилиялик футболчи Европага тезда мослашиб, “кўклар” учун муҳим ўйинчига айланган.

“Эстевaо ҳақиқий суперюлдуз. У ёш бўлишига қарамай, майдонда кўрсатган ўйинлари ҳайратланарли.

У аллақачон муҳим ўйинларда ўз зиммасига масъулият олиш қобилиятига эга эканлигини исботлади. Эстевaо янги Неймар бўлиши мумкин, деган фикрга қўшиламан.

Сўнгги йилларда Коул Палмерга жуда катта босим ўтказилган эди, аммо Эстевaо билан бу босим камаяди. У ҳам голлар урмоқда, бу эса жамоа учун жуда фойдали”, – деди Терри TalkSPORTга берган интервьюсида.

Эслатиб ўтамиз, бразилиялик вингер ўтган ёзда “Палмейрас” клубидан Лондон жамоасига келиб қўшилган эди.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *