Манчестер Юнайтед юлдуз ҳимоячи учун курашади
0
Журналист Нейтан Солтнинг хабар беришича, "қизил иблислар" "бурғутлар" сардори атрофидаги вазиятни диққат билан кузатиб бормоқда. Манчестер гранди 25 ёшли ҳимоячини жамоага таклиф қилишни жиддий кўриб чиқмоқда.
У Гарри Магуайр ўрнини эгаллаши мумкин, чунки Магуайрнинг шартномаси ҳам келаси ёзда тугайди. Марк Гехини ўз сафига қўшиш осон бўлмайди, чунки "Ливерпуль", Мадриднинг "Реал", "Бавария", "Барселона" ва бошқа йирик клублар ҳам футболчига қизиқиш билдирмоқда.
