Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

Ўзбекистон Airbus дронларини харид қилади

0

Ўзбекистон Airbus Helicopter бўлинмаси ишлаб чиқарган Flexrotor учувчисиз учиш қурилмаларини харид қилади. Шартнома Бирлашган Араб Амирликларида “Uztechtrade” корхонаси билан имзоланди.

“Бу шартнома муҳим бурилиш нуқтасидир, чунки Ўзбекистон Марказий Осиёда Flexrotor дронларини биринчи харид қилувчи давлатга айланади”, — дея таъкидлади Airbus Helicopters вице-президенти Оливье Мишалон. Компания маълумотларига кўра, Ўзбекистон қанча дрон сотиб олгани ошкор қилинмаган.

Ушбу қурилмалар разведка ва ҳудуд кузатуви учун мўлжалланган. Ишлаб чиқарувчининг таъкидлашича, Flexrotorning асосий афзалликлари узоқ муддат (14 соатгача) парвоз қилиш қобилияти, маневрчанлиги ва кичик майдончалардан, жумладан, денгиз кемаларидан мураккаб ускуналарсиз фойдаланиш имкониятидир.

Ўзбекистон Flexrotor дронларини вертолётлар билан биргаликда мураккаб операцияларда қўллаб, вазифаларни самаралироқ бажаришни режалаштирмоқда. Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон армияси сафида Eurocopter AS532 ва Eurocopter AS550 каби Европа вертолётлари мавжуд.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *