Коул Палмернинг қайтиши бўйича яхши хабар
0
Англиялик футболчи жароҳатланган қовурғаси безовта қилмаса, жисмоний юкламаларни аста-секин ошириб боришни режалаштирмоқда. У УЕФА Чемпионлар Лигаси доирасида бўлиб ўтадиган "Барселона"га қарши навбатдаги ўйинга қайтишни мақсад қилган.
Эслатиб ўтамиз, Палмер сентябрь ойи ўрталаридаги жароҳат сабаб ўйнай олмаяпти. У охирги бор майдонга "Манчестер Юнайтед"га қарши АПЛ учрашувида (1:2) чиққан эди.
Шу пайтдан буён деярли икки ой давомида ўйинларда қатнашмаяпти. Жорий мавсумда 23 ёшли англиялик футболчи атиги тўртта ўйинда майдонга тушиб, иккита гол уришга муваффақ бўлган.
