Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

"Барселона"нинг асосий трансфер мақсади маълум бўлди

0

"Кристал Пэлас" марказий ҳимоячиси Марк Гехи "Барселона"нинг трансфер рўйхатида қолишда давом этмоқда. Бу ҳақда Cadena SER хабар бермоқда.

Манбанинг маълумотига кўра, каталонияликлар Гехининг ҳолатини диққат билан кузатишмоқда. Аммо футболчини қўлга киритиш борасида фаворит сифатида "Ливерпул" клуби кўрилмоқда.

Шу билан бирга, "Барселона" бош мураббийи Ханс-Дитер Флик Гехини 2026 йил учун асосий трансфер мақсади деб билмоқда. Жорий мавсумда 25 ёшли ҳимоячи турли турнирларда 18 ўйинда майдонга тушиб, бир гол ва учта голли узатмага муаллифлик қилган.

Футболчининг "бургутлар" билан амалдаги шартномаси яқинлашиб келаётган ёзгача амал қилади.















Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *