Агромир ҳамкори City Hills’ни сотиб олди
0
Агромир компаниялари гуруҳи ҳамкори Шавкат Жалолов қурилиш компанияси City Hills’ни сотиб олди. У билан боғлиқ Innovabuild фирмаси City Hills’нинг 100 фоиз улушини сотиб олиш учун ариза тақдим этди.
Рақобат қўмитаси ушбу келишувни ўрганиб чиқди. Маълум бўлишича, ҳар икки компания турар-жой бинолари қурилиши соҳасида фаолият юритади, аммо уларнинг бирлашуви бозорга рақобат муҳитига таъсир кўрсатмайди.
Таҳлил натижаларидан сўнг махсус комиссия аризани маъқуллади ва келишувни амалга оширишга рухсат берди.
