Лапорта: Ямални танқид қилишади, бошқаларни эса йўқ
Биз бунга одатландик. Агар Ламин билан бирор нарса юз берса, барча оммавий ахборот воситалари уни ҳаддан ташқари танқид қилади.
Аммо худди шундай ҳолат бошқа футболчи билан содир бўлса, ҳеч ким бу ҳақда гапирмайди", — деди Лапорта Barca Universal манбасига кўра. Эслатиб ўтамиз, Ямал ноябрь ойидаги Испания терма жамоаси ўйинларини тиббий муолажалар туфайли ўтказиб юбормоқда.
Жорий мавсумда 18 ёшли Ямал барча турнирлар доирасида 11 учрашувда майдонга тушиб, 6 та гол урди ва 6 та голли узатма амалга оширди.
