Быстров Кюрасао жамоасининг жаҳон чемпионатига чиқишини баҳолади
"Адвокат - ҳақиқий истеъдодли мураббий! Ҳатто бундай кичик давлат ҳам мураббий танлашда муваффақиятга эришди", - деди Быстров "Спорт-Экспресс" нашрига.
Адвокат Кюрасао ва Ямайка ўртасидаги ҳал қилувчи ўйинда (0:0) оилавий муаммолар туфайли қатнашмади. Кюрасао футбол федерацияси мутахассис кетиш эҳтимолига қарши янги мураббий қидирилаётганини маълум қилди, аммо ҳозирча у жамоа бош мураббийи сифатида фаолиятини давом эттиради.
Кюрасао терма жамоаси Голландия таркибидаги автоном давлат бўлиб, Кариб денгизининг жанубида жойлашган. Унинг умумий майдони 444 км²ни ташкил этади, бу эса Кюрасаони жаҳон чемпионатида иштирок этадиган энг кичик давлатга айлантиради.
