Добавить новость
smi24.net
World News
Ноябрь
2025

Карим Бензема Реал Мадрид ҳақида фикрлари билан ўртоқлашди

0
Собиқ "Реал Мадрид" футболчиси Карим Бензема "Реал"нинг ҳозирги ҳолати ҳақида фикр билдирди. Француз ўйинчиси Хаби Алонсо бошчилигидаги жамоанинг ўйинидан мамнунлигини айтди.

"Менга "Реал Мадрид" жуда ёқади. Ҳозир улар ҳақида кўп гапиришмоқда, лекин бу ҳар доим шундай бўлган.

Жамоа дуранг ўйнаса ёки мағлубиятга учраса, буни аллақачон инқироз деб аташади. Кейин эса жамоани дунёнинг энг яхшисидан мураббийни ёки бирор футболчини шубҳа остига қўядиган даражага олиб келишади...

Бу оддий ҳол, ахир улар дунёнинг энг яхши жамоаси. Лекин мен бу жамоани яхши кўраман", – дея Бенземанинг сўзларини келтиради AS нашри.

Эслатиб ўтамиз, Карим Бензема 2009 йилдан 2023 йилгача "Реал Мадрид" шарафини ҳимоя қилган. 2022 йилда француз футболчиси "Олтин тўп" мукофотини қўлга киритган.

Ҳозирда у Саудия Арабистонининг "Ал-Иттиҳод" клубида ўйнаяпти.














Музыкальные новости






















СМИ24.net — правдивые новости, непрерывно 24/7 на русском языке с ежеминутным обновлением *