Арсенал футболчиси январгача майдонга туша олмаслиги мумкин
BBC хабарига кўра, дастлабки маълумотларга кўра, Габриэлнинг тикланиши учун камида тўрт ҳафта вақт талаб этилади. Эҳтимол, бразилиялик футболчи январгача майдонга туша олмаслиги ҳам мумкин.
Яқин кунларда футболчининг қўшимча тиббий кўрикдан ўтиши натижасида аниқроқ маълумотлар эълон қилинади. 2025/2026 мавсумида Габриэл Арсенал сафида 17 та ўйинда майдонга тушиб, икки гол урди ҳамда жамоадошларига уч бор голли пас узатган.
